Торрес яна бир мавсум "Атлетико"да қолмоқчи

20 май,2017, 10:40 298

Торрес яна бир мавсум

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Фернандо Торрес жамоада яна бир мавсум қолишни истамоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатди.

“Менинг Мадридда қолиб, “Атлетико” либосида яна тўп суришни ҳохлашим барчага маълум. Бу сир эмас. Яна бир мавсум жамоада қолишга умид қиламан”, - дейди Торрес.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли испаниялик футболчининг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум Испания Ла лигасининг 30та учрашувида майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришган. Бундан ташқари 6 марта жамоадошларига голли узатма ҳам оширган.

Гризманн: ЕЧЛ финалида "Ювентус" ғолиб бўлади, "Олтин тўп"ни эса Буффон олади 

“Лион” ҳужумчиси “Атлетико” ўтиши мумкинлигини яширмади