Торреснинг ягона голи "Атлетико"ни 2-ўринга олиб чиқди (видео)

Аввал хабар берганимиздек Мадриднинг “Атлетико” клуби Испания Ла Лигасининг 16-турида ўз майдонида “Алавес”ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда Фернандо Торреснинг 74-дақиқада киритган ягона голи “матрасчилар”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ушбу ғалабадан сўнг Диего Симеоне шогирдлари ўз очколари сонини 36тага етказиб олди ва турнир жадвалида "Валенсия"ни ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!