Тўрт боксчимиз медални нақд қилди

17 март, 07:36 1251

Тўрт боксчимиз медални нақд қилди

Ўхшаш хабарлар

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Европа бокс конфедерацияси ва Озарбайжон бокс федерацияси ҳамкорлигида "Буюк ипак йўли - 2017" халқаро турнири чорак финал жанглари якунланди.

Ўнинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг қатор мамлакатлари энг кучли боксчилари билан иштирок этмоқда.

Чорак финалда қатнашган боксчиларимиздан Иқболжон Холдоров 64 килограмм тоифасида эронлик Доно Исмоилпурни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

69 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Фазлиддин Мелибоев эса Эроннинг яна бир боксчиси Сажад Газимзодани катта усутнлик билан енгди.

Бунгача Сардор Бегалиев ва Мироншоҳ Иброҳимов ҳам ярим финалга йўлланма олган эди.

Тўрт боксчимиз ярим финалга етиб келиш баробарида бронза медальни нақд қилди. Бироқ улар финалга чиқиш учун курашади. 

SPORTS.uz