Тошкент дербиси олдидан: “Пахтакор” 5 , “Бунёдкор” 7 марта ғалабага эришган

15 май,2017, 15:06 284

Тошкент дербиси олдидан: “Пахтакор” 5 , “Бунёдкор” 7 марта ғалабага эришган

 

Олий лиганинг 11-турида “Пахтакор” жамоаси “Бунёдкор” меҳмони бўлади. “Шерлар” матбуот хизмати Тошкент дербиси олдидан жамоалар ўртасидаги учрашувлар ҳақида маълумот берди.  

"Бунёдкор"га қарши беллашувлар рақиб олий лигага чиққандан бери муросасиз руҳда кечади. Бу сафар ҳам бундан мустасно бўлмаслиги табиий. Жамоалар дисквалификация билан боғлиқ йўқотишларсиз майдонга тушишади.

Ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида 20 учрашув кузатилган. Жамоамиз 5 ғалабага эришган бўлса, рақиб 7 беллашувда устун келган. 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. "Бунёдкор" майдонидаги беллашувларда мезбонлар 6 бор зафар қучишган. 2 марта "Пахтакор" ютуққа эришган ва яна 2 учрашув дуранг билан тугаган. "Бунёдкор" 24 тўп киритган бўлса, "шерлар" жами 18 марта рақиб дарвозасини ишғол қилганлар.

Учрашувда Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар ишлашади.

"БУНЁДКОР" – "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олим Абдувосилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Акмал Эргашев (Тошкент).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Санжар Ризаев.

Ёшлар таркиблари ўйини 16 май, сешанба куни 17:00да "Бунёдкор" футбол академияси майдонида бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 17 май, чоршанба куни 19:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.