Тошкент шаҳри юнон-рум кураш бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда

14 март,2017, 17:48 729

Тошкент шаҳри юнон-рум кураш бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда

 

Тошкент шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Камил Фаткулин соврини учун аъанавий халқаро турнир бошланди.

Бешинча маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада 2001-2002 йилларда туғилоган ўсмирлар 14 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашмоқда. Бу галги турнирда ўзбекистонлик ёш полвонлар билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 300 нафардан зиёд истеъдодли спортчилар ўзаро беллашмоқда.

Kurash

Камил Фаткулин спортчи сифатида уч маротаба жаҳон чемпионатлари кумуш медали совриндори, Европа чемпионатида бронза медаль соҳиби бўлган. Спортчилик фаолиятини якунлагач, тажрибали мураббий сифатида мамлакатимиз терма жамоаси учун ўнлаб маҳоратли юнон-рум кураши усталаринги тайёрлаб келмоқда. Унинг шогирдлари жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Бешинчи маротаба ўтказилаётган юнон-рум кураши бўйича анъанавий турнир ҳам спорт олами учун янгидан янги чемпионларни кашф этиб беради.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари эртага аниқланади.

SPORTS.uz