Тошкент шахрида Ўзбекистон Паралимпия ўйинлари ўтказилди
19 Ноябр 16:15 | 195

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Халқаро мусобақаларга жумладан, 2018 йилда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги ПараОсиё Ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда вилоятларда селекция қилинган спортчиларни саралаш мақсадида жорий йилнинг 17-18 ноябр кунлари Тошкент шахрида Ўзбекистон Паралимпия ўйинларини ўтказди. 
Тошкент шаҳридаги Паралимпия марказида Республикамизнинг барча вилоятлари паралимпия спортчилари ўртасида дзюдо спорт тури бўйича мусобақада 100га яқин паралимпиячилар (-60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 вазн тоифасида ўғил болалар -48, -52, -56, -63, -70, +78 вазн тоифасида қиз болалар) совринли ўринлар учун куч синашдилар.
Тошкент шаҳридаги Олимпия захиралари колледжида Республикамизнинг барча вилоятлари паралимпия спортчилари ўртасида енгил атлетиканинг югуриш (60м, 400м, 800м), узунликга сакраш, ядро ва найза отиш бўйича бўлиб ўтган мусобақада 60та паралимпиячилар совринли ўринлар учун куч синашдилар.
Тошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказида Республикамизнинг барча вилоятлари паралимпия спортчилари ўртасида сузишнинг баттерфляй, чалқанча, эркин ва брасс сузиш турлари бўйича бўлиб ўтган мусобақада 20дан ортиқ паралимпиячилар совринли ўринлар учун куч синашдилар.
Тадбир сўнгида Ассоциация томонидан ғолиблар эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002