Тошкентда Баҳодир Иброҳимов хотира турнири бўлиб ўтди

 

Шу йилнинг 20–25 август кунлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг сунъий қопламали майдонида “Пахтакор” клубининг собиқ футболчиси, спорт устаси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган IV  Республика турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Футбол Фахрийлари Кенгаши ҳамда “Пахтакор” клуби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада республиканинг турли вилоятларидан 2004 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган жами 13 жамоа – “Пахтакор”, “Жиззах”, “Марғилон”, “Шўрчи”, “Бунёдкор”, “Қўқон”, “Урганч”, БЎСМ-16, “Бухоро”, “Чиноз”, “Локомотив”, “Янгиер” ва “Жарқўрғон” иштирок этди.

Гуруҳ босқичида биринчи ўринни қўлга киритган “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Чиноз” ва “Янгиер” жамоалари ярим финалга йўлланма олди. Дастлабки ярим финалда “Пахтакор” тарбияланувчилари “Чиноз”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Иккинчи ярим финалда “Янгиер” жамоаси “Бунёдкор”ни 3:1 ҳисобида таслим қилиб, финал йўлланмасига эга бўлди.

Баҳодир Иброҳимов хотира турнири
24 август, пайшанба
Ярим финал учрашувлари

“Пахтакор” – “Чиноз” 4:1

“Бунёдкор” – “Янгиер” 1:3

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда “Бунёдкор” тарбияланувчилари “Чиноз”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Финал беллашувида “Пахтакор” 3:1 ҳисобида “Янгиер”дан устун келиб, бош совринга эга бўлди.

25 август, пайшанба
Учинчи ўрин учун баҳс

“Бунёдкор” – “Чиноз” 3:2

Финал

“Янгиер” – “Пахтакор” 1:3

Турнирнинг ёпилиш маросимида ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Ўзбекистон Футбол Фахрийлари Кенгаши раиси Наримон Жалолов, Кенгаш раиси ўринбосари Тўлаган Исоқов, фахрий футболчилар Ахрол Иноятов, Вячеслав Солохо, Валентин Штерн, Шамиль Яфаров иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!