Тошкентда “Баҳорги аёллар веломарафони” бўлиб ўтди

2017 йилнинг 13 май куни пойтахтимизда “Баҳорги аёллар веломарафони” бўлиб ўтди. Бутунжаҳон оила кунига бағишлаб ташкил этилган мазкур веломарофон Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда мамлакат велосипед спорти Федерацияси ташаббуси билан ўтказилди. Мусобақа уч ёш тоифасида  ташкил этилди.

Биринчи тоифадан 18 -30 ёшли хотин-қизлар ўрин олган бўлсалар, 31-45 ёшли иштирокчилар иккинчи тоифага ажратилишди. Учинчи ёш тоифасини эса ёши 45 дан ошган аёллар ташкил этиб беришди. Марафонда нафақат профессионал спортчилар, шунингдек, санъат ва спорт юлдузлари ва ҳаваскорлар иштирок этишди.

Жумладан, эстрада, театр ва кино юлдузларидан шу куни Райхон, Шаҳзода, Самандар Ҳамроқулов, Машҳурбек, Руҳшона, Лола, Раъно Ярашева, Риҳситилла Абдуллаев, Райхон Уласеновалар веломарафонга ўз ташрифлари билан янада файз киритишди. Аслида мазкур веломарафонни ташкил этишган кўзланган асосий мақсад хотин-қизлар ўртасида фаол ва соғлом турмуш тазини тарғиб қилиш, уларни жисмоний камолотга етказиш, иштирокчилар спорт маҳоратини ошириш, экологик жиҳатдан уларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат эди. 

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб жами 5 км масофага ўтказилган марофонда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидан бир ярим мингдан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди. Натижалар қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:

Профессионал спортчилар баҳси

1. Маргарита Мисюрина

2. Ольга Жантуганова

3. София Каримова

18-30 ёшли хотин-қизлар ўртасида 

1. Алена Ширакалова (Тошкент)

2. Адолат Сотволдиева (Тошкент)

2. Махлиё Нуркиева (Тошкент вилояти)

3. Хилола Дилмуродова (Тошкент)

3. Елена Галика (Тошкент вилояти)

3. Дилдора Софиева (Тошкент)

31 – 45 ёшли аёллар ўртасида

1. Ольга Дробышева (Тошкент)

2. Ольга Шаталова (Тошкент)

2. Шоҳиста Содиқова (Тошкент вилояти)

3. Евгения Иратова (Тошкент)

3. Хулкар Абдужаппарова (Тошкент вилояти)

3. Светлана Апсетова (Тошкент вилояти)

45 ёшдан катта аёллар ўртасида

1. Светлана Исаева (Тошкент)

2. Светлана Ширкаева (Тошкент)

2. Дилфуза Оллоёрова (Тошкент вилояти)

3. Фирдаус Деминская (Тошкент)

3. Алёна Полякова (Тошкент вилояти)

3. Гулчехра Периткулова (Тошкент вилояти)

Веломарафон якунида ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!