Тошкентда ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали бўлиб ўтди

 

Бугун, 15 май куни Ўзбекистон футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида мактаб ўқувчилари – 2009 йилда таваллуд топган ўғил болалар ҳамда 2007 йилда туғилган қиз болалар иштирокида ОФКнинг болалар оммавий футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтди.  

Тадбирнинг очилиш маросимидан кейин барча иштирокчилар майдонга чиқиб, ўз маҳоратини намойиш қилди. Футбол майдонида бир нечта ўйин майдончаларига ажратилди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинди ва ҳар бир гуруҳ ўз мураббийига эга бўлди.

Фестивалнинг ёш қатнашчилари эстафета, тўп билан муомала қилиш, тўпни қўлга ушлаган ҳолда югуриш, тўпни назорат қилиш каби машқларни бажарди.

Тадбир давомида мураббийлар ўғил ва қиз болаларни футбол техникасининг элементлари билан таништирди. Фестивал якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.  

ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали фоторепортажи билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!