Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ўқув курслари бўлиб ўтади

18 март,2017, 11:30 450

Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ўқув курслари бўлиб ўтади

 

Шу йилнинг 20–24 март кунлари Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” ўқув-машғулотлар базасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун “Level 1 B” халқаро мураббийлик сертификати курслари ўтказилади.

Ўқув курслар Ўзбекистон футбол Федерацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ҳамкорлигида  ташкил этилади.

Амалий ва назарий машғулотларни ОФКнинг эронлик инструктори Ғулом Реза Жаҳоний олиб боради.  ОФК инструкторига ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифов ассистентлик қилади.