Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

 

Тошкент шаҳрида 20 март куни жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун “Level 1 B” халқаро мураббийлик сертификати курслари бошланди.

Ўзбекистон футбол Федерацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув курслар пойтахтдаги “Чиғатой” ўқув-машғулотлар базасида бўлиб ўтмоқда ва 24 мартга қадар давом этади. 

Амалий ва назарий машғулотларни ОФКнинг эронлик инструктори Ғулом Реза Жаҳоний олиб боряпти.  ОФК инструкторига ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифов ассистентлик қилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!