Тошкентда катта дзюдо байрами (фото)

28 октябрь,2017, 22:09 1201

Тошкентда катта дзюдо байрами (фото)

 

 

Ўзбекистон дзюдо федерациясида Бутунжаҳон дзюдо куни нишонланди.

Ушбу кун дзюдо асосчиси  Дзигоро Канонинг шарафига унинг туғилган куни - 28 октябрда бутун дунё бўйлаб нишонланади.

Халқаро дзюдо федерацияси икки юзга яқин мамлакатни бирлаштирган. Бутун дунё бўйича 28 миллион киши ушбу яккакураш тури билан мунтазам шуғулланади.

Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган дзюдо мамлакатимизда ҳам энг оммавий спорт турларидан ҳисобланади. Мамлакатимиз спортчиларидан Армен Багдасаров ва Абдулла Тангриев Олимпиадаларда кумуш, Ришод Собиров уч марта бронза медални қўлга киритган.

Шунингдек, Ришод икки карра жаҳон чемпиони бўлган. Абдулла полвон эса мутлақ вазнда жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган.

Ўзбекистон дзюдочилари Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, "Мастерс", "Катта дубулға", Гран-при турнирларида мунтазам юқори ўринлар учун курашиб келмоқда.

Қуйида Тошкент шаҳрида нишонланган Бутунжаҳон  дзюдо куни суратлари билан танишишингиз мумкин.

SPORTS.uz

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.