Тошкентда оғир атлетика бўйича конференция бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳрида «Miran International Hotel» меҳмонхонасида оғир атлетика федерациясининг йил сарҳисони бўйича конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда 2013-2016 - йиллар мобайнидаги қилинган ишлар, ютуқлар ва камчиликлар юзасидан атрофлича муҳокама қилинди. Конференцияни Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси президенти Ботир Эркинович Зокиров федерациянинг бугунги ютуқлари билан бошлади. Хусусан, оғир атлетикачиларимизнинг Рио Олимпиадасидаги ғалабалари, жаҳон ва Осиё чемпионатларидаги муносиб иштироки алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!