Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир ўз якунига етди

 

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонган Япония U-15 термаси мусобақа ғолиби бўлди.

Японияликлар дастлаб Ўзбекистон (5:1), кейин Беларус (1:0) ўсмирлар терма жамоасини мағлубиятга учратди.  Сўнгги баҳсда эса Польша U-15 термасини 2:1 ҳисобида таслим қилди ва бош совринга эга чиқди.

Ўтказилган уч ўйиндан 2 тасида ғалаба қозонган Польша ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Ҳар икки совриндор жамоа кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилшод Нуралиев шогирдлари охирги ўйинни Беларус U-15 термасига қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтади. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир
Тошкент, “ЖАР” стадиони
5 июнь, душанба

Польша U-15 – Япония U-15 — 1:2

Ўзбекистон U-15 – Беларус U-15 — 1:3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!