Тошкентда ўтказилган бокс бўйича профессионал жанглар натижалари билан танишинг

  • 23 апрель, 2018, 14:32
  • 0
  • Бокс

Кеча, 22 апрель куни пойтахтимизнинг "Локомотив" бокс аренасида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ташаббуси билан Хусан Ширматов рахбарлигидаги "Uzbekboxing" промоутерлик клуби, "Oqtepa" бокс клуби, "Ruslanboxing" клуби томонидан профессионал бокс жанглари ташкил этилди.

Унда бир қатор рейтинг жанглари ва спарринглар ўтказилди. Кечага ташриф буюрган томошабинлар бир-биридан қизиқ, кескин бахсларга бой жангларнинг гувохига айланишди. Қолаверса, жанг кечасига мухлислар қатори ўзбек профессионал бокси ва ММА йўналишининг бир қатор юлдузлари ҳам ташриф буюрганлиги мусобақага ажойиб муҳит бахш этди.

Спарринг:

53 кг: Илхом Суннатиллаев vs Сарвар Усмонов vs Бехруз Исмоилов

58 кг: Илхом Одилжонов vs Музаффар Аҳмаджонов

72 кг: Оятилло Қуломқодиров vs Сиёвуш Давронов

72.5 кг: Жавоҳир Фозилов vs Муҳиддин Халилов

66 кг: Шоҳруҳ Ашуров vs Фарруҳ Суюнов

69 кг: Ҳусан Йўлдошев vs Шоҳруҳ Ҳасанбоев

63.5 кг: Элбек Ўзбеков vs Иброҳим Юсупов

Рейтинг жанглари:

63.5 кг: Шаҳзод Зокиров vs Оллоёр Ҳасанов

55 кг: Шерзод Йўлдошев vs Миразиз Мираҳмедов

69 кг: Даврон Абдувалиев vs Азим Юсупов

79 кг: Абдулҳамид Хакимов vs Сардор Ҳамидов

90 кг: Достон Эркинов vs Сарвар Эргашев

91 кг: Фарруҳ Содиқов vs Дониёр Мирфайзиев

Рейтинг жангларида ўз вазн тоифаларида Шаҳзод Зокиров, Азим Юсупов, Сарвар Эргашев, Дониёр Мирфайзиев, Абдулҳамид Ҳакимов ғалаба қозонган бўлса, Шерзод Йўлдашев ва Миразиз Мираҳмедов дуранг қайд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!