Тошкентда ўтказилган профессионал бокс кечаси натижалари эълон қилинди

17 март, 00:01 770

Ўхшаш хабарлар

 

 

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Тошкент шаҳридаги "Оқтепа" клубида мамлакатимизнинг энг тажрибали профессонал боксчилари иштирокида мусобақа ташкил қилди.

Профессионал бокс жангларида кўпчиликнинг эътибори мағлубият нималигини билмай келаётган Жамшидбек Нажмиддиновнинг жангига қаратилди. Жамшидбек Олти раундлик рейтинг жангида Зияиддин Мамаризаевни мағлуб этиб, ўнинчи ғалабасини нишоналди.

Яна бир енгилмас боксчимиз Достонбек Турдиев тажрибали Ҳасан Умаровни биринчи раундда техник нокаутга учратди. Достонбек кетма-кет бешта жангда рақибларини муддатидан олдин мағлуб этди.

Кучли боксчиларимиздан Ферузбек Йўлдошев Муҳриддин Жалоловни, Олим Назаров Фаҳриддин Зиёвуддиновни, Азамат Эргашев Нозим Тўрабоевни техник нокаут билан енгди.

Шунингдек, Ҳусниддин Пўлатов кетма-кет тўртинчи жангини ғалаба билан якунлади. Бу гал Ҳусниддин кучли рақиб - Абдулазиз Матазимовни очколар ҳисобида енгди.

Мусобақанинг кутилмаган натижаси дебютант боксчи Дилмурод Бозорбоев ва профессионал рингда 15 тажанг ўтказган Хуршид Мадаминов жангида қайд этилди. Унда Дилмурод катта тажрибага эга бўлган рақибини мағлуб этди.

Бундан ташқари, Шерали Мамажонов Мамасоли Кимсанбоевдан, Отабек Иброҳимов дебютант Шерали Азимовдан устун келди.

SPORTS.uz