Тошкентда спорт акробатикаси бўйича халқаро семинар ташкил қилинди

 

Ўзбекистон гимнастика федерацияси ташаббуси билан, Осиё гимнастика уюшмаси кўмагида Тошкент шаҳрида спорт акробатикаси бўйича илк маротаба халқаро семинар ташкил қилинди. Унда мазкур спорт тури бўйича фаолият олиб бораётган мураббийлар иштирок этишди.

Семинар дастуридан маъруза ва амалий машғулотлар ўрин олган. Уни спорт гимнастикаси бўйича испаниялик халқаро эксперт Ж.Мендес Ламас олиб бормоқда. Дарслар давомида спортчиларнинг машғулотига, ижро техникаси масалаларига урғу берилди. Шунингдек, машқларни тўғри ижро этиш, жароҳатдан сақланиш ҳолатларига ҳам эътибор қаратилди.

Ушбу семинарда Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Афғонистондан 15 нафар мураббий иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!