Тошкентда ушу бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ниҳоясига етди (фото)

26 декабрь, 22:50 944

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида ушу бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. 
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда мамлакатимиз ушу федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистондан келган икки юздан зиёд спортчи ўзаро ғолиблик учун куч синашди. 

                          Мусобақа ғолиблари билан танишинг:

Таолу йўналиши бўйича Бехруз Расулов ва Сабина Жўраева мусобақанинг мутлоқ ғолиблари бўлишди.

Таолу йўналиши бўйича 1-ўринга сазовор бўлганлар: Баходир Раҳматжонов, Мубина Шоикромова,Лобар Раҳматжонова, Бехруз Муҳаммадалиев, Акбар Турсунов, Абдубори Анвархўжаев, Карина Фатиллаева, Абдуллоҳ Шуҳратов,Мирахмад Мирмахмудов, Юлиана Кузнецова, Шоҳжаҳон Тиловиддинов, Мурод Эргашев, Максим Мясников, Абдурахмон Баходиров, Фарход Файзуллаев, Ярослава Кутепова, Абдурахим Турсунбоев, Шахзода Оқилова, Нурхон Ўткирхўжаева, Гулноза Солиҳова, Сирожиддин Анваров, Шамшод Абдураззоқов.

Санда йўналиши бўйича 1-ўринга сазовор бўлганлар: Холмурод Нурдинов (Қирғизистон), Жавоҳир Умаров (Қирғизистон), Жалолхон Маматов (Ўзбекистон), Бердах Холиев (Қорақалпоғистон), Акмал Раҳимов (Ўзбекистон), Жамшид Абдуллаев (Ўзбекистон).