Тошкентдаги U-15 халқаро турнири олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

 

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 2002 йилда таваллуд топган ва ундан кичик бўлган футболчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Беларус, Япония ва Польша ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Турнир бошланишидан аввал 31 май, чоршанба куни ЎФФ биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Мазкур анжуманга барча ОАВ вакиллари ташриф буюриши мумкин.

Учрашувларнинг асосий қисми “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. Фақатгина 1 ва 3 июнь кунлари 18:00 да бошланадиган учрашувлар “Пахтакор” стадионида ўтказилади.

Қуйида мусобақа тақвими билан танишиш мумкин:

1 июнь

10:00     Ўзбекистон U-15 — Япония U-15

18:00     Беларус U-15 — Польша U-15

3 июнь

10:00     Беларус U-15 — Япония U-15

18:00     Ўзбекистон U-15 — Польша U-15

5 июнь

10:00     Польша U-15 — Япония U-15

18:00     Ўзбекистон U-15 — Беларус U-15

Ушбу мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш ўйинлари шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!