Тошкентдаги сўнгги 5 ўйинда “Қўқон-1912” “Пахтакор”га йирик ҳисобида мағлуб бўлган

13 октябрь,2017, 14:23 115

Тошкентдаги сўнгги 5 ўйинда “Қўқон-1912” “Пахтакор”га йирик ҳисобида  мағлуб бўлган

Эртага "Қўқон-1912" Тошкентда “Пахтакор” клуби меҳмони бўлади. Қўқонликлар ушбу баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермиоқда. 

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига боғлиқ статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 23 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 13 марта ғолиб бўлган, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 65:35. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 44, “Қўқон-1912” 22 очкони  қўлга киритган.

Биринчи даврада Қўқондаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар:

11.03.2016 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 4:0

08.08.2015  «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 4:1

18.03.2003 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:1

30.08.2002 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:0

26.08.2000 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 7:1

Йўқотиш

“Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинда жамоамиз етакчилари, Носир Отақўзиев, ва Акмал Холмуродов иштирок эта олишмайди. "Қўқон-1912" сардори жароҳати олган бўлса, Акмал Холмуродов сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис дисквалификацияга учради.

Ҳакамлар

Тошкентдаги ўйинни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.

Бугунги қадар ушбу ҳакам жамоамиз иштирокидаги иккита учрашувини бошқарган.  “Машъал” –“Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” ўйинини айнан Вадим Агишев бошқарганди. Эътиборлиси бу сафар ҳам ушбу рефери қўқонликларнинг сафардаги ўйинида ишлайди.

Олий лига

24-тур

“Пахтакор” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Нехочин (Наманган)

ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе

Бошланиш вақтлари

Ёшлар таркиблари учрашуви 13 октябрь, жума куни "Жар" стадиони кичик майдонида 15:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини "Пахтакор" стадионида 14 октябрь куни 17:00да старт олади.