"Тоттенхэм" "Арсенал"ни енгди, "шпорлар" "Челси"ни таъкиб қилишда давом этмоқда

1 май, 08:05 247

Кеча Лондондаги "Уайт Харт Лэйн" стадионида "Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоалари ўртасида Англия премьер-лигасининг 35-тур марказий баҳси бўлиб ўтди.

Чемпионлик пойгасида "Челси"ни таъқиб қилишда давом этаётган "шпорлар" бу сафар "Арсенал"ни мағлуб этишди. Ўз навбатида чемпионатни кучли тўртликда якунлаб, келгуси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишни мақсад қилган Арсен Венгер шогирдлари учун ҳам ушбу ўйин жуда муҳим эди. Бироқ, якунда "Тоттенхэм" 2:0 ҳисобида "тўпчилар"ни мағлуб этишни уддалашди.

Лондон, «Уайт Харт Лэйн» стадиони 

«Тоттенхэм» – «Арсенал» – 2:0 (0:0)

Голлар: Алли 55, Кейн 58 (пен)

«Тоттенхэм»: Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер (Уокер 88), Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Дайер, Алли (Сиссоко 90+1), Сон (Дембеле 79), Кейн.

Бош мураббий: Маурисио Почеттино.

«Арсенал»: Чех, Косьельни, Монреаль, Гиббс, Паулиста (Бельерин 75), Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Озил, Жака (Уэлбек 65), Санчес, Жиру (Уолкотт 81).

Бош мураббий: Арсен Венгер.

Огоҳлантиришлар: Паулиста 70, Кейн 72, Жиру 73, Монреаль 76.

Бош ҳакам: Майкл Оливер.