"Тоттенхэм" "Боруссия Д" ҳимоячисини кўзламоқда

9 июнь, 10:25 200

Дортмунднинг “Боруссия” клуби марказий ҳимоячиси Маттиас Гинтер “Тоттенхэм”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.

Хабарларга қараганда “шпорлар” бош мураббийи Маурисио Почеттино Гинтерни ажойиб футболчи эканлигига ишонади ва шу сабабли уни ўтган мавсумдаёқ ўз жамоаси сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ, ўшанда ушбу трансфер амалга ошмай қолган эди.

Шунингдек, 23 ёшли футболчига "Хоффенхайм" клубидан ҳам таклифлар бўлмоқда. Дортмундликлар эса футболчисини 17 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Гинтер якунланган мавсум Германия Бундеслигасида жами 29та учрашувда иштирок этган.