"Тоттенхэм" ЕЧЛда МЮнинг рекордини такрорлади

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида ўз майдонида АПОЭЛни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа “шпорлар” 16 очко тўплаган ҳолда ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритишди ва плей-офф босқичига йўл олишди. “Тоттенхэм” бундан ташқари гуруҳ босқичида энг кўп очко тўплаш борасида АПЛ клублари ўртасида “Манчестер Юнайтед” клуби ўрнатган рекордни такрорлади.

Эслатиб ўтиш лозимки, МЮ 2007/08 йилги мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини 16 очко билан якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!