“Тоттенхэм” Ламела ва Янссенларни ЕЧЛ учун қайдномага киритмади

Ҳужумчи Винсент Янссен ва ярим ҳимоячи Эрик Ламелалар “Тоттенхэм”нинг ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи учун топширган рўйхатидан жой олмади.

Янссен ўтган мавсум жамоа  сафига келиб қўшилган эди.  Бироқ футболчи асосий таркибга кира оламди. Жумладан, ушбу мавсумда АПЛнинг 3  та баҳсида 4 дақиқа майдонда тўп сурди холос.

Ламела эса ўтган йили октябрда олган жароҳатидан буён хали майдонга қайтмади. Аргентиналик футболчи декабр ойида сафга қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!