"Тоттенхэм" Лемар борасида "Арсенал" ва "Ливерпул"га рақобат қилмоқчи

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Тома Лемар учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Le10sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “шпорлар” 21 ёшли француз футболчисининг трансфери борасида монаколикларга таклиф тайёрлашмоқда. Таъкидлаш керакки, Лемарга “Тоттенхэм”дан ташқари яна икки премьер-лига клуби – “Арсенал” ва “Ливерпуль” ҳам жиддий қизиқишмоқда. Бундан аввалроқ “канонирлар” бош мураббийи Лемарни ҳали “Монако”га ўтмасидан аввал кўз остига олиб қўйгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тома Лемарнинг “Монако” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Лемар якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 34та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!