“Тоттенхэм” Рияд Маҳрезни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлгани маълум бўлди

 

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби қишки трансферлар ойнасида “Лестер” жамоаси хавбеки Рияд Маҳрезни сотиб олиш бўйича  таклиф билан чиққани маълум бўлди.

The Telegraph нашрининг қайд этишича, “Лестер” раҳбарияти бу таклифга рад жавобини берган. “Шпорлар”  жазоирлик футболчи учун қанча таклиф қилгани ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ёзида Маҳрез ”Арсенал”га ўтиб кетишга яқин турганди, аммо у клубда қолди ва  “Лестер” билан шартномасини 4 йилга узайтирди.

Маълумот учун, жорий мавсумда жазоирлик футболчи АПЛнинг 22 ўйинида 3та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!