"Тоттенхэм" Санчесни сотиб олиб, ўз тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширишга яқин турибди

12 август, 12:35 878

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ўз сафига "Аякс" ҳимоячиси Давинсон Санчесни қўшиб олишга жуда яқин турибди. Унга кўра “шпорлар” колумбиялик футболчининг трансфери учун 38,5 млн евро тўлашади. Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра бу клуб тарихидаги энг қимматбаҳо харид бўлади.

Таъкидлаш керакки, 21 ёшли футболчи “Аякс” сафига бундан бир йил муқаддам “Атлетико Насьональ” клубидан келиб қўшилган эди.

Маълумот учун, ўтган мавсум амстердамликлар сафида жами 46та учрашувда майдонга тушган Давинсон ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.