"Тоттенхэм" Туркия терма жамоаси ҳужумчисини кўз остига олиб қўйди

“Бешиктош” клуби ҳамда Туркия терма жамоаси ҳужумчиси Женк Тосун Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби қизиқишлар доирасига кириб қолди.

CNN Turk тарқатган хабарга кўра “шпорлар” қишки трансферлар даврида 26 ёшли футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Тосун ўтган мавсум “Бешиктош” сафида ўз ҳисобига жами 27та гол ёздириб қўйишга эришган. У жорий мавсум 5та учрашувда 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!