"Тоттенхэм" Уокерни қанчага сотишини эълон қилди

28 апрель, 13:20 301

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби раҳбарияти белгиланган товон пули эвазига жамоа ҳимоячиси Кайл Уокер билан ҳайрлашишга тайёр.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича "шпорлар" 26 ёшли футболчини 30 млн фунтдан (таҳминан 35 млн евро) камига сотмоқчи эмас.
Таъкидлаш керакки, Уокернинг хизматларига  "Бавария" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.