"Тоттенхэм" Вертонген билан шартномани узайтирмоқчи

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячи Ян Вертонген билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Хабарларга қараганда 30 ёшли бельгиялик футболчи билан шартномани узайтириш “шпорлар”нинг мавсумлар оралиғидаги энг асосий мақсадларидан бирига айланган. Таъкидлаш лозимки, унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Вертонген жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!