"Тоттенхэм" аъзоси Эрон билан ўйинда осон бўлмаслигини айтди

 

Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси, Англиянинг “Тоттенхэм” клуби футболчиси Сон Хён Мин Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинлари олдидан ОФК сайтига интервью берди.

“Эрон терма жамоаси саралаш босқичида кучли ўйнади, аммо бўлажак беллашув биз учун жуда муҳим. Ўз уйимизда сўнгги учрашувни ўтказамиз ва ЖЧга чиқиш учун ёрдам берувчи 3 очкога эга бўлиш учун ҳаракат қиламиз. Рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. ўйин осон кечмаслиги аниқ, чунки Эрон саралашнинг сўнгги босқичида бирор марта ҳам гол ўтказмади”, – деди Сон Хён Мин.

2010 йили 18 ёшида Жанубий Корея термасида дебютини ўтказган ярим ҳимоячи мамлакат қаҳрамони бўлишни истаётганини маълум қилди.

“Атиги иккита ўйин қолди ва ҳар иккисида имкони борича максимал очко олишимиз лозим. Мен Жанубий Корея қаҳрамони бўлмоқчиман, бу менинг орзуим. Сурия ва Хитойга қарши сафар ўйинларида майдонга туша олмагандим. Нима учундир биз сафарда ўз уйимиздаги каби ўйинларни намойиш эта олмаймиз, ўзимизга бўлган ишонч йўқолади ва бу муаммодир. Лекин мен футбол ўйнаганимда жамоадошларимга ёрдам бера оладиган, ўйинни ўзгартира оладиган – Жанубий Корея қаҳраноми бўлмоқчиман. Келажак сари катта қадам ташлай олишимизга умид қиламан”, – дея фикрини якунлади кореялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!