“Тоттенхэм” чемпионлик пойгасига қайтди

27 апрель,2017, 12:30 444

“Тоттенхэм” чемпионлик пойгасига қайтди


Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Кристал Пэлас” устидан қозонилган (1:0) ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тоттенхэм” яхши ўйин ўтказди. Танаффусдан сўнг биз янада яхши ўйин намойиш қилдик. Уч очко олганимиз ажойиб бўлди. Биз яна чемпионлик пойгасига қайтдик. ШУндай руҳда давом этишимиз даркор, – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

“Тоттенхэм” айни дамда 74 очко билан АПЛ турнир жадвалида “Челси”дан 4 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.