“Тоттенхэм” футболчиси: Мен ЖЧ-2018 да ўйнашни истайман!

30 май, 23:51 191

“Тоттенхэм” футболчиси: Мен ЖЧ-2018 да ўйнашни истайман!

Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси ярим ҳимоячиси  Мусса Сиссоко якунланган мавсум фаолиятидаги энг ёмони бўлганини таъкидлаб ўтди.

Ўтган ёзда “шпорлар” сафига 35 млн евро эвазига “Ньюкасл”дан келиб қўшилган франциялик футболчи якунланган мавсумда Премьер лигада 901  дақиқа ўйнади  холос.

“Мураббий мени майдонга туширмадими, демак унинг фикрича, қолганлар мендан кучли. Аммо у бу ҳақда менга айтиши керак. Албатта, мен ҳамма ўйинларда ҳам майдонга тушмаслигимни билар эдим. Бироқ бунчалик кам имконият берилишини кутмаган эдим. Бу менинг фаолиятимдаги энг ёмон мавсум бўлди. Жамоавий нутқаи назардан яхши бўлгандир. Аммо…

Мен агентима билан энг тўғри қарорни чиқариш учун гаплашдим. Мен ЖЧ-2018 да иштирок  этишни истайман”, - деб француз футболчисининг гапларини келтириб ўтди Goal нашри.