“Тоттенхэм” жонажон стадионини тарк этадиган бўлди

28 апрель,2017, 22:45 473

“Тоттенхэм” жонажон стадионини тарк этадиган бўлди

“Тоттенхэм” клуби раҳбарияти жамоа 2017/18 йилги мавсумда жамоа қайси стадионда ўз ўйинларини ўтказиши борасида бир қарорга келди.

Evening Standart нашрининг хабар беришича, жамоа ўз уй ўйинларини “Уэмбли”да ўтказади. Боиси, жамоа “Уайт Харт Лэйн” яқинида янги стадион қуришни режалаштирган. Шу туфайли жамоа келгуси мавсум қайерда ўйнашини раҳбарият 30 апрельгача аниқлаштиришига тўғри келади.

Маълумот учун, бу мавсум “шпорлар” еврокубоклардаги уй баҳсларини айнан “Уэмбли”да ўтказишган эди. Янги стадион 61 минг томошабинни ўз бағрига сиғидира олишга қодир бўлади. 2018/19 йилги мавсумдан эса “шпорлар” айнан янги аренада ўйин ўтказишни режалаштирмоқда.

Демак, АПЛ 37-турида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс “Тоттенхэм”нинг “Уайт Харт Лэйн”даги сўнгги баҳси бўлиши кутилмоқда.