"Тоттенхэм" кореялик ҳужумчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби раҳбарияти ҳужумчи Сон Хин Мин билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “шпорлар” вакиллари айни дамда 25 ёшли кореялик футболчи билан келишувни узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда ва яқин ҳафталар ичида бу шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сон “Тоттенхэм” шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!