“Тоттенхэм” мухлислари учун “Арсенал”га қарши ўйин олдидан хушхабар

Лондоннинг “Тоттенхэм” клубининг бир қатор футболчилари жароҳатларидан қутулиб, машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дарвозабонлар Уго Льорис, Мишель Вормм, хавбек Харри Уинкс, ярим ҳимоячи Деле Алли ҳамда ҳужумчи Харри Кейнлар жароҳатларидан тикланишди.

Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” шанба оқшомида Англия Премьер-Лигаси 12-турида “Арсенал”га қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!