“Тоттенхэм” ўз ҳимоячисини клубда қолишга кўндирди

10 март,2017, 10:20 367

“Тоттенхэм” ўз ҳимоячисини клубда қолишга кўндирди

 

“Тоттенхэм Хотспур” жамоаси расмий сайтида 23 ёшли ҳимоячи Бен Дэвис билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Унга кўра, уэльслик футболчи жамоа таркибида 2021 йилга қадар тўп суради.

Дэвис “Тоттенхэм” жамоаси таркибига 2014 йили “Суонси Сити” олиб келинган. Ҳозирга қадар Лондон клуби таркибида 78 та ўйинда қатнашиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Дэвис Уэльс терма жамоасида 28 та учрашувда майдонга тушган.

SPORTS.uz