"Тоттенхэм" ўз сафига 20 ёшли италиялик футболчини қўшиб олиши мумкин

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ўз сафига “Фиорентина” ярим ҳимоячиси Федерико Кьезани қўшиб олишни режалаштирмоқда.

TMW нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” яқин ҳафталар ичида ушбу трансферни амалга оширишмоқчи. Айтиш лозимки, 20 ёшли италиялик футболчининг “бинафшаранглилар” билан тузган амалдаги шартномасига кўра унинг товон пули 60 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум А Серияда жами 16та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!