"Тоттенхэм" қишда "Эвертон" етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

“Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Росс Баркли ҳамон “Тоттенхэм”нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 23 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини қишки трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Ушбу кўчиш эса “Тоттенхэм”га таҳминан 22 миллион еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Барклининг “Эвертон” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган. Агар “ирисчилар” уни қишда сотишмаса, у ҳолда мавсум якунлангач футболчининг ўзи жамоани эркин агент сифатида тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!