"Тоттенхэм" қишда "янги Гарет Бэйл"ни харид қилишга уриниб кўради

Инглиз матбуотининг тарқатаётган хабарларига кўра, “Тоттенхэм” қишки трансферлар мавсумида “Фулхэм” ҳимоячиси Райан Сессеньонни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради, аммо бу гал трансфер нархи бир неча бор оширилади, яъни 50 млн фунтни ташкил қилади.

“Тақачилар” ёш иқтидор эгасини анча вақтдан бери кузатиб келмоқда. Кўпчилик Райан Сессеньонни “янги Гарет Бэйл” деб атамоқда. Сабаби унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари уэльслик футболчиникига ўхшаб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!