“Тоттенхэм” ва “МЮ” ҳимоячилар рокировкасини амалга оширишмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” ўзаро ҳимоячиларини айрибошлашлари мумкин. Daily Mirror нашрининг хабар беришича “шпорлар” ўз сафига Люк Шоуни қўшиб олишмоқчи. Манкуанликлар эса таркибини  Дэнни Роуз билан кучайтирмоқчи.

Таъкидлаш керакки Шоу жорий мавсум “МЮ” сафида майдонга жуда кам тушмоқда ва шу сабабли ҳам ёзда жамоасини ўзгартириш ниятида. “Қизил иблислар” эса унинг ўрнида Дэнни Роузни кўрмоқда. Ўз навбатида “Тоттенхэм” Люк Шоуни Роузга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Дэнни жорий мавсум лондонликлар сафида 21та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

 21 ёшли Люк эса “МЮ” таркибида 15та учрашувда майдонга тушиб, бор йўғи 1та голга ассистентлик қилган. Унинг ҳам “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!