"Тоттенхэм" ёзги трансферлар учун 120 млн фунт сарфламоқчи

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жиддий харидларни амалга оширмоқчи.

The Independent нашри тарқатган хабарларга қараганда “шпорлар” устози  Маурисио Почеттино клуб раҳбариятидан трансферлар учун 120 млн фунт олади. Аргентиналик мутахассис эса ўз навбатида ушбу пуллар эвазига Жамол Ласcеллс (“Ньюкасл”) ва Матейс де Лигт (“Аякс”) каби футболчиларни сотиб олишни режалаштирмоқда.

“Тоттенхэм” шунингдек “Кристал Пэлас”дан Уилфрид Заха ва “Вест Бромвич Альбион”дан Жей Родригесларни ҳам кўз остига олиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ҳам ёзда “Тоттенхэм”га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!