"Тоттенхэм"нинг нигоҳи Брозовичга тушди

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. TuttoMercato нашрининг хабар беришича Брозовичнинг хизматларига "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Юқоридаги манбаада ёзилишича "шпорлар" ёзги трансфер даврида сербиялик футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Марсело Брозович ўтган йилнинг декабрида "Интер" билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!