Тотти Ибрагимовични қўллаб-қувватлайди


“Рома” клуби етакчиларидан бири Франческо Тотти “МЮ” ҳужумчиси Златан Ибрагимовични оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани учун ҳамдардлик билдириб, қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бундай ўйинчилар осонликча таслим бўлмайди. Златан тезроқ соғай! – деб ёзади Тотти ўзининг твиттер саҳифасида.

Маълумотларга кўра, “МЮ” Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!