Тотти "Рома"да қолишга қарор қилди, фақат...

17 июнь, 18:20 124

Тотти

Римнинг “Рома” клуби тирик афсонаси Франческо Тотти футболчилик фаолиятини якунлаб, ўзининг қадрдон жамоасида қолишга қарор қилди. Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 40 ёшли футболчи “Рома”дан бўлган таклифни қабул қилган ва у энди клуб маъмуриятидаги  лавозимлардан бирида иш бошлайди.

Тотти айни дамда таътилда. Унинг жамоа раҳбарияти билан учрашуви эса июнь ойи охирларига режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Франческо Тотти ўзининг футболчилик фаолиятини тўлиқ “Рома”га бағишлаган. У 1992-2017 йилларда римликлар шарафини ҳимоя қилган.