Тотти Роналду билан битта жамоада ўйнашни орзу қилган

27 апрель, 22:55 342

Тотти Роналду билан битта жамоада ўйнашни орзу қилган


“Рома” клуби ҳужумчиси Франческо Тотти фаолиятида португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду билан жамоадош бўлишни орзу қилганини тан олди. Роналду айни дамда Мадриднинг “Реал” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Агар фаолиятимни ўзгартириш имкони бўлганда, ким билан ўйнашни хоҳлаган бўлардим? Криштиану Роналду билан. У ажойиб футболчи ҳисобланади, – дейди Тотти Football Italia нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли Тотти бутун фаолиятини “Рома”да ўтказди. 1992 йилдан бери у римликлар сафида 779 ўйинда майдонга тушган ва 300 дан ортиқ голга муаллифлик қилган.