Тотти Роналду билан ўйнашни истайди

27 апрель, 16:35 500

Тотти Роналду билан ўйнашни истайди

“Рома” клубининг тирик афсонаси Франческо Тотти ўзига хос бўлган фикрларни  айтиб ўтди. Бутун фаолиятини “Рома”га бағишлаган Тотти фаолиятини энди бошлаётган бўлганида, Роналду билан бир жамоада ўйнашни исташини айтиб ўтди.

“Мен ким билан ўйнашни истар  эдим? Мен Роналду билан бир жамоада ўйнашни истаган бўлар эдим. У феноменал футболчи” –,  деб айтиб ўтди Тотти Footbaal Italia нашрига.

Маълумот учун, Тотти 1992 йилдан буён “Рома” сафида ўйнаб келади ва 40 ёшли футболчи бир неча бор португалиялик юлдузга қарши баҳс олиб борган ва аксарият баҳсларда Роналду гол киритган.