Тотти бутсиларини михга илмоқчи эмас

6 июнь, 18:09 385

Тотти бутсиларини михга илмоқчи эмас

Италия футболи афсонаси Франческо Тотти ўзининг футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкинлигини яширмади. Таъкидлаш керакки, 40 ёшли футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси яқиндагина ўз ниҳоясига етган эди.

“Ҳозир таътилдан завқланмоқчиман. Кейин нима қилишни ўйлаб кўраман. Мен ҳали футболчилик фаолиятимни якунлашим ҳақида аниқ айтмадим”, - дейди Тотти Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тотти фаолиятини АҚШнинг "Майами" клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тоттини мукофотлашди 

Тотти фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин