Тотти фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин

31 май, 09:34 114

Тотти фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин

Куни кеча Италиянинг “Рома” жамоаси сафида ўзининг сўнгги ўйинини ўтказган Франческо Тотти фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. “Football Italia”нинг хабар беришича, Тотти АҚШда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи “Майами” жамоасида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Қайд этиш жоиз, “Майами”ни италиялик собиқ футболчи Алессандро Неста бошқаради. Олдинроқ, футболчининг ўзи фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкинлигини истисно этмаган эди.

Ўз навбатида, “бўрилар” спорт директори Рамон Санчес Родригес Мончи Тоттига “Рома” структурасидан ишлаш таклиф этилганини айтиб ўтган эди.