Тоттини Туркияда кутишмоқда

17 май, 12:35 257

Тоттини Туркияда кутишмоқда


Туркиянинг “Антальяспор” жамоаси Римнинг “Рома” клуби 40 ёшли ҳужумчиси Франческо Тоттини ўз сафида кўришни истамоқда.

Аввалроқ Рим клуби сардори фаолиятини якунламоқчи эмаслигини маълум қилган. Бироқ клуб раҳбарияти мавсум охирида унинг футболчилик фаолиятини тугатишини ва жамоада директорлик лавозимини эгаллаши куталаётганини хабар қилган эди.

Тотти бу мавсум Италия чемпионатида 16 ўйинда 2 гол (3 пас)га муаллифлик қилган.